Юридик хизматлар фаолиятини ташкил этишда ҳали камчиликлар бор
Паст Дарғом тумани адлия бўлимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, юридик хизмат фаолиятини ташкил этиш, шартномавий муносабатлар ва судларга даъво аризаларини киритиш тартиб-таомиллари тўғрисида семинар бўлиб ўтди.
- Президентимизнинг 2017 йил 19 январдаги «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан ташкилот, корхоналарга тайинланаётган юристконсультлар тегишли тартибда вилоят адлия бошқармасидан суҳбатдан ўтганидан сўнг тайинланиши ўзининг ижобий натижасини беряпти, - дейди фуқаролик ишлари бўйича туман суди раиси А.Болтаев. – Номзодлар суҳбатга тайёрланиш асносида соҳага оид қонун ва қонуности ҳужжатларини ўқиб чиқишга мажбур бўлади. Афсуски, юристконсультлар томонидан киритилаётган шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларида камчиликлар учрамоқда.
Семинарда юридик хизматларни ташкил этиш тартиби, уларнинг штат бирликларини белгилаш меъёрлари ва бошқа масалалар юзасидан батафсил маълумот берилди.
Наврўза МАМАСОЛИЕВА.