Юртимизда коронавирусга чалиниш ҳолати кўпаймоқда, 8 нафар бемор вафот этди
🔺 Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, 27 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 126 627 (+843) нафарни ташкил этмоқда.
🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 80 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 21 нафари Андижон вилоятида,
📌 21 нафари Бухоро вилоятида,
📌 89 нафари Жиззах вилоятида,
📌 24 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 18 нафари Навоий вилоятида,
📌 31 нафари Наманган вилоятида,
📌 85 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 27 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 95 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 75 нафари Фарғона вилоятида,
📌 56 нафари Хоразм вилоятида,
📌 98 нафари Тошкент вилоятида,
📌 123 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
❗️Бундан ташқари, 556 нафар кишида пневмония аниқланди.
♻️ Кеча республикаси бўйича 825 нафар, шундан Самарқанд вилоятида 158 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 121 145 нафарга етди, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.