«Зарафшон»нинг бугунги (2019 йил 19 ноябрь, №145-146) сонида ўқинг
Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов барчанинг қалбини тўлқинлантирувчи фикрлар билдирди:
- Байроғимизга қараганимизда қалбимиз фахр ва ғурурга тўлади. Айниқса, хорижий давлатларда ғолиб спортчиларимиз шарафига Ватанимиз байроғи кўтарилганини кўрганимизда юрагимиз ўзгача уради. Қувончдан кўзимиз порлайди, ундан куч-қувват оламиз, руҳланамиз. Дунёнинг барча нуқталарида жонажон Ўзбекистонимизнинг давлат байроғи ҳилпираб турсин, бизни юксак марраларга бошласин!
***
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) кенгашларига сайлов бўйича сиёсий партиялар, депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти бошланди.
Хўш, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан депутатликка номзодларнинг, умуман, партиянинг сайловолди дастури қандай? Газетамизнинг ушбу сонида мазкур партия ғоя ва мақсадлари ҳақида ўқийсиз.
***
Олий Мажлис Қонунчилик палатасига кимларнинг номзоди қўйилган? Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлигига-чи? Ушбу сонда уларнинг рўйхати билан ҳам танишасиз.
***
Кейинги вақтларда Самарқанд шаҳридаги дўконлар олдида турли қиёфалар, тасвирлар, эртак ва миллий қаҳрамонлар акс этган ҳайкалларга кўзингиз тушади. Ҳайвонларнинг ҳайкаллари, чолғу асбоблари, ҳатто «баланд туфли» одамлар учун антиқа кўринса-да, яхши кутиб олинмоқда. Хўш, бундай декоратив ҳайкалчаларни ким ясаяпти? Ушбу санъат, унинг ўзига хос хусусиятлари нимада?