«Зарафшон»нинг бугунги (2019 йил 9 ноябрь, №141) сонида ўқинг

Бугун вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимида:

* Қандли диабет - ҳукм эмас. Уни соғлом турмуш тарзи билан енгса бўлади.

* Юқумли касалликлар камаяяпти. Бунинг ўзига хос сабаблари бор.

* Калта оёқ ва қўлларни ўстириш мумкин.

* 2019 йилда Инвестиция дастури асосида 10 та тиббий муассаса фойдаланишга топширилди.

* Каттақўрғон шаҳрида 592 нафар шахсга бепул дори-дармон берилади.

***

Бир пайтлар муаммоси бўлса-да, вилоят тери-таносил касалликлари диспансерига боришга иккиланиб турган беморлар кўп эди. Бугун эса бу масканга нафақат тери-таносил касалликларидан азият чекаётган, балки юз териси парвариши, косметология масалалари бўйича ҳам мурожаат қилаётганлар кўпайган. Сабаби… Сабабини билиш учун «Республикада иккита бўлган ускунанинг биттаси Самарқандда» мақоласини ўқинг.

***

Жорий йил 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш қайси маблағлари ҳисобидан қопланади? Ҳудудий округ ва участка сайлов комиссияларига қанча маблағ сарфланади. Сиёсий партияларнинг умумпартиявий тадбирлари, номзодларнинг сайловолди ташвиқот ва тарғибот ишларини амалга ошириш учун-чи?

***

Даладаги нақшлар. Уларни ким ва нима мақсадда чизяпти? Бу ҳодисани ўрганиш билан шуғулланувчи мутахассислар фақат бир ҳақиқатни тан олишади: экинзорлардаги нақшлар, геометрик шаклларнинг ҳажмлари, ўлчамлари, кўринишлари шу даражада юксак маҳорат ва аниқлик билан чизилганки, Ердаги ҳозирги илм-фан тараққиёти, одамзот ақл-заковати бундай санъатга қодир эмас.