Зеленский Ғалаба кунини 9 майдан 8 майга кўчиришни таклиф қилди

Украина президенти Владимир Зеленский Украина халқининг Иккинчи жаҳон урушида нацизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси унутилмаслигини айтди ва Украина “анти-Гитлер коалицияси халқларининг умумий ғалабасини ўзлаштиришга” йўл қўймаслигига ваъда берди.

Зеленский Ғалаба кунини нишонлашни 9 майдан 8 майга кўчиришни таклиф қилди. У Олий Радага қонун лойиҳасини тақдим этди, унга кўра, 8 май Иккинчи жаҳон урушида нацизм устидан қозонилган ғалаба ва хотира куни сифатида нишонланади.

Айнан шу куни Европа мамлакатлари Ғалаба кунини нишонлайди. Бундан ташқари, Зеленский Украинада 9 май Европа куни – Европа Иттифоқи мамлакатларида тинчлик ва бирлик халқаро байрами сифатида нишонланадиган фармонни имзолади.