Жанубий кореялик диетологлар Самарқандда тиббий кўрик ўтказади

Жорий йилнинг 19 - 29 январ кунлари Жанубий Кореянинг “YOUNGONE CORPОRATION” компанияси, вилоят эндокринология диспансери ва шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходимлари ҳамкорлигида ижтимоий соҳада фаолият юритаётган ходимларни тиббий кўриклардан ўтказиш, таълим муассасаларида соғлом турмуш тарзини тадбиқ этувчи машғулотлар ҳамда  тиббиёт ходимлари ўртасида маҳорат-дарслари ташкил этилади.

Самарқанд шаҳридаги 99– мактабгача таълим муассасасида юртимиз ва Жанубий Корея давлати мутахассислари томонидан тиббий кўрик давомида 4 ёшдан 6 ёшгача бўлган тарбияланувчилар ўртасида уларни ривожлантирувчи машғулотлар ўтказилди. Барча машқлар маҳаллий тарбияловчи педагоглар иштирокида маҳорат-дарслари шаклида ташкил этилди.

Шунингдек, 25 - 27 январь кунлари вилоят эндокринология диспансерида Сеул Миллий Университетининг етакчи диетологлари профессорлар Jihyun Li ва Belong Cho томонидан қандли диабет касаллиги бўлган беморларни тиббий кўрикдан ўтказиш режалаштирилган.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.