Самарқанд шаҳри ва яна иккита туман ҳокимларига ўринбосар тайинланди
- 02.03.2022 11:53
- 2571
- Самарқанд
Самарқанд шаҳар ҳокимининг қарорига асосан Ҳайитов Ориф Болиқулович шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

О.Ҳайитов шу пайтгача Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори бўлиб ишлаган.
Беш йилдан буён Ургут туманидаги 97-умумий ўрта таълим мактабида директор бўлиб ишлаб келаётган Эшонқулов Асқар Матлабович Ургут тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Явқачева Нилуфар Маҳмудовна эса Иштихон тумани ҳокимининг айнан шу масалалар бўйича ўринбосарлигига тайинланди.

Н.Явқачева шу пайтгача Иштихон тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари - туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Бу исмни қўйиш мумкин эмас!
- Кеча, 21:18
- Ўқинг, қизиқ!