33 мингдан зиёд аёл ўқитувчилардан Ватанга муҳаббат, яқинларга меҳр юқяпти

Фахр ва ифтихор билан эътироф этиш мумкинки, бугунги кунда вилоят халқ таълими тизимида 33257 нафар аёл ўқитувчилар меҳнат қилмоқда. Очиғини айтадиган бўлсак, таълим тизимини, унинг келажагини Сиз каби меҳрибон, фидойи ва жонкуяр устозларсиз, опа-сингилларсиз тасаввур қилиш қийин.

Сиз ҳақиқатдан ҳам она бўлиб, боланинг кўнглига йўл топиб, унинг қўлига қалам тутасиз. Бирини ўғлим, бирини қизим, деб саводини оширасиз, билим берасиз. Айнан Сизнинг мана шундай меҳрингиз сабаб ўқувчиларда онага, Ватанга, яқинларга қалбидаги меҳри ортиб боради, энг яхши хислатлар Сиздан юқади. Шу боис Сизнинг таълим-тарбиядаги ўрнингиз, ҳиссангиз беқиёс. Ўқитувчи, деганда аввало, Сиз каби лобар аёл устозлар кўз ўнгимизда гавдаланишида ҳам мана шундай ҳақиқат бор.

Бугун умумтаълим муассасаларимизда 348184 нафар ўқувчи-қизлар таълим-тарбия олмоқда.

Она-қизларим, кўзимизнинг оқу қоралари! Илм олишда, улкан муваффақиятларга эришишда Сизнинг шижоатингиздан, билимдонлигингиздан ҳамиша мамнун бўламиз ва ишонамизки, бундан кейин ҳам Сизга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликка муносиб бўласиз. Ҳаё-ибода, нафосатда, гўзал одоб-ахлоқда ҳамиша намуна бўлишингиз истагидамиз.

Азиз опа-сингиллар, қизларим! Барчангизни яна бир бор байрам билан вилоят халқ таълими бошқармаси ходимлари номидан табриклайман! Чеҳрангиздан табассум аримасин, яхши кайфият сизни асло тарк этмасин, бахтимизга ҳамиша соғ-саломат бўлинг!

Саидаҳмад УСМОНОВ,

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи.