“Алло” сўзи қаердан келиб чиққан?

Александр Белл телефон ихтирочиси ҳисобланади, таниқли америкалик ихтирочи Томас Эдисон эса ушбу технологияларни ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ва оммалаштириш билан шуғулланган.

Ҳозир дунё мамлакатларининг ярмида телефон суҳбати бошланадиган энг машҳур сўзни айнан у жорий қилган. 

1877 йилда Эдисон телеграф компанияларидан бирининг президенти билан овозли хабарларни қабул қилиш ва узатиш учун янги қурилмадан фойдаланишдаги қоидаларни белгилаш тўғрисида юритган музокарада суҳбатни “hullo” сўзи билан бошлашни таклиф қилди. Телефон ихтирочиси Беллнинг фикри бошқача эди. У суҳбатни “ahoy” сўзи билан бошлаш ўринли деб биларди. Айнан шу инглизча сўз билан денгизда учрашадиган кемалар экипажлари рупор орқали бир-бирларини олқишларди. Натижада Эдисоннинг таклифи илдиз отди ва бугун биз уни ишлатмоқдамиз. 

Қизиғи, бу сўз бизга Америкадан тўғридан-тўғри эмас, балки Европа орқали етиб келган. 

Эдисоннинг ғояси баъзи мамлакатларда тушунилмаганлигича қолган. 

Масалан, Италияда “пронто!” деб жавоб беришади. Бу сўз итальянчада “тайёр” деган маънони билдиради.  

Германияда “кора Хюбш!”, яъни суҳбатдошига ўз исм-шарифини айтиб мурожаат қилинади. 

Японияда “моси-Моси!”. Ушбу мулойим қисқартма “мосимасу-мосимасу” яъни, “гапиряпман-гапиряпман” деган маънони англатади. 

Грецияда “паракало!” - “марҳамат” деб таржима қилинадиган сўз билан жавоб беришади. 

Хитойликлар “вэй!” - “сўзланг”, деб қисқагина сўздан фойдаланишади. 

Кореяда “эбосэе!” – бу кулгили ундов “бу ёққа қаранг!”, деган маънони билдиради.  

Исроилда “шалом!”. Бу машҳур олқиш сўзи “тинчлик” деб таржима қилинади. 

Испанияда “дина!”. «Diga»/ «digame» (гапир, гапиринг) сўзлари билан бир қаторда испанлар «sí» (си) оддий сўздан фаол фойдаланишади. 

Сербия ва Черногория: “молим!”. Бу “илтимос”(қайсидир маънода илтижо) деб таржима қилинади. 

Мексика: “буэно!”. Бу сўз “яхши” маъносини англатади. Туркия: “эфендим!”. Ушбу сўз “жаноб, тақсир, афандим” деб таржима қилинади ва суҳбатда мулойим муомала сифатида ишлатилади. Сиз буни оддатдаги “алло” билан бирга эшитишингиз мумкин. 

Ҳиндистон: “рам-рам!”. Бу сўз шу қадар қадимийки, маъбуда Рам исмидан келиб чиққанлиги ёки ундан ҳам олдин пайдо бўлганини айтиш қийин. Ҳиндлар ушбу сўз уларни салбий энергиядан ҳимоя қилади, деб ҳисоблашади ва уни оддий ҳаётида ҳам тез-тез ишлатишади. 

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.