Дардимни ҳоким эшитди
Якшанба куни уйимизда икки кундан буён свет йўқлиги ҳақида пост ёзиб, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг телеграм рақамини сўрагандим. Ўша куни шаҳар ҳокимлигига, шаҳар электр тармоқларига бир неча марта мурожаат қилдим, лекин ҳеч қандай ижобий натижа бўлмади. Учинчи куни, яъни душанба куни эрталаб Эркинжон Турдимовнинг телеграм рақамига мавжуд муаммо ҳақида ёздим.
Шу заҳоти мендан яшаш манзилим ва телефонимни сўраб хабар келди. Ўша куни кечқурун, яъни 25 февраль куни кеч соат 6 ларда ниҳоят свет келди. Бугун эса шаҳар электр тармоқларидан икки марта телефон қилиб, уч кун давомида электр тармоғидаги узилишлар учун узр сўрашди. Ҳоким аралашгани учун бизнинг муаммомиз ҳал бўлди! Сизга раҳмат, Эркинжон Турдимов! Сурхондарёликлар у ердан кетганингизда нега йиғлаганини энди тушундим. Наш ҳоким дейтвительно работает и этого требует от других руководителей.
