Дориан тўфони туфайли Виржиния штатида фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди

Губернатор Ральф Нортэм маҳаллий аҳолини барча хавфсизлик чораларини кўришга чақирди.

Виржиния штати губернатори Ральф Нортэм Дориан тўфони туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди. 

“Дориан тўфони – жиддий хавф бўлиб, ҳозирги прогнозлар Виржиниянинг баъзи ҳудудларига таъсир қилиши мумкин, - дейилади хабарда.  

Губернатор аҳолини эҳтиёт чораларини кўришга ва бўронга тайёр бўлишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, тўфон Багам оролларидан ўтиб, АҚШнинг жанубий-шарқий соҳилига таъсир қилади. Фавқулодда ҳолатлар Флорида, Шимолий Каролина ва Жоржиа штатига жорий этилди. Жанубий Каролинада, шунингдек, Жоржиа ва Флорида штатида эвакуация эълон қилинди. 

 Сентябрь ойининг бошида Дорианнинг кучи энг юқори бешинчи тоифага етди, аммо кейин тўртинчи даражага заифлашди. Багам оролларининг беш нафар аҳолиси бўрон қурбонига айланди.