Нурободлик фермер пахта топшириш шартномавий режасини бажарди

Айни кунларда Нуробод туманида ҳам пахта йиғим-терим ишлари авжида. Туманда фермер хўжаликлари орасида пахта ҳосили учун белгиланган шартномавий режасини биринчилардан бўлиб, “Қоракулча” муқобил машина трактор парки ҳудудида фаолият кўрсатаётган “Уктам Умар” фермер хўжалиги бажарди.

Хусусан, Азизбек Умаров бошчилик қилаётган хўжалик аъзолари 2019 йил пахта ҳосили учун белгиланган шартномавий режасини 161,8 фоизга бажариб, бир гектар пахта майдонидан 29,7 центнердан ҳосил олишга эришди.