Қушлар қириляпти, Антарктида йўқоляпти

Бир мамлакатда ҳайвонот оламини сақлаб қолиш учун қайғурилаётган бўлса, бошқасида ҳайвонот оламини шафқатсиз қиришга уриниляпти.

Танзанияда айнан шундай бўляпти. Бу ерда Келя-қизил тумшуқли митти қушчаларни миллионлаб қиришга киришилди. Бироқ Танзания давлатини айблашга шошилмаслик керак. Гап шундаки, дунёда бу қушлар чумчуқлар ва каптарлардан ҳам кўп. Келялар гала-гала бўлиб, шолизорларни пайҳон қилади. Улар шоли майсаси билан озиқланиб, бир кунда деҳқонларни 50 тонна бўлғуси гуруч ҳосилидан маҳрум қилади.

Шу боис ҳукумат барча воситалар - қўл, дори сепкич,самолёт, дронлар ёрдамида бу зараркунанда қушларга қарши заҳарли кимёвий моддалар сепишга фармойиш берди. Яқинда Танзания ўсимликларни муҳофаза қилиш бошқармаси 5 миллионта Келя йўқ қилингани ҳақида ахборот берди. Бу 400 гектар майдондаги шолинингнобуд бўлишидан сақлаб қолди, дегани.

***

«Оқ қитъа» кейинги йилларда қиёфасини ўзгартиряпти. Бу ер сайёраси экологик тизимига қандай таъсир кўрсатади, ҳозирча маълум эмас. Бошланишига Антарктида «Оқ қитъа» бўлишдан тўхтайди. Унинг ҳудудида музлик майдон тобора қисқариб, лишайник ва сув ўтлари пайдо бўлаётгани кузатилмоқда, ёзги ҳарорат эса аксинча, жадал кўтариляпти.

Бундай олганда, бу ўзгаришларни олқишлаш лозим:муз қитъа гуллаб яшнаган воҳага айланади. Бу, албатта,аста-секин босқичма-босқич рўй берса-ку яхши, агар жараён тезлашиб кетса, сайёрада экотизим фожиасига олиб келиши - қитъа бутунлай йўқолиб кетиши мумкин.

Жаҳон ОАВ хабарлари асосида Т.Шомуродов тайёрлади.