Самарқандлик ёш курашчилар “Ўзбекистон кубоги” соҳиби бўлди
- 13.03.2019 11:24
- 110
- Sport
Самарқанд шаҳридаги яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида 2004-2005 йилларда туғилган ёшлар ўртасида юнон-рум кураши бўйича “Ўзбекистон кубоги” жамоавий беллашувлари ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар жамоалари ўн вазн тоифасида гиламга чиқди.
Беллашувнинг якуний финал баҳсида Самарқанд вилояти жамоаси бухоролик полвонларга қарши гиламга чиқиб, 7:3 ҳисобида мағлуб этди ва “Ўзбекистон кубоги” соҳиби бўлди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Алишер Исроилов.
Бугун 13 март куни эркин кураш бўйича ҳам “Ўзбекистон кубоги” баҳслари ўтказилмоқда.
Сайтимизни кузатиб боринг бу мусобақа якуни ҳақида ҳам маълумот берамиз.