Заргарлик буюмларининг асллик даражасини бузиш жавобгарликка олиб келади

Вазирлар Маҳкамасининг “Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан вилоятга олиб кирилган ва “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштирилган заргарлик буюмлари қимматбаҳо металларни сотиб олган тадбиркорлар тўғрисидаги маълумотлар солиқ бошқармасига тақдим этилади.
Шунингдек, заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларни реализация қилиш билан шуғулланувчи тадбиркорлар тўғрисида маълумотлар базаси яратилади. Бу маълумотлар асосида тадбиркорларнинг давлат солиқ органларига топширган ҳисоботлари, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари пайдо бўлиши (тугатилиши) тўғрисида ҳисобот тақдим этадиган ташкилотлардан олинган маълумотлар билан солиштириш орқали камерал назоратдан ўтказилади.
Камерал назорат ёки мавзули экспресс-ўрганиш, шунингдек, ўтказилган текширишлар натижасига кўра, тадбиркорлар томонидан асллик даражасини белгилаш ёки тамғалашнинг белгиланган тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланади. Кирим қилинмаган заргарлик буюмлари сотилганда қонунга мувофиқ солиқлар ва бошқа тўловлар ҳисобланиб, ўрнатилган тартибда жавобгарликка тортилади.
Ў.ХУДОЙБЕРДИЕВ.