Куйламоққа арзийди Ватан!

Ватан... Бу сўзни тилга олган заҳотиёқ қалбимизда таърифга сиғмас бир туйғу уйғонади. Гўё юракнинг энг нозик торлари чертилиб, вужудимиздан беихтиёр титроқ ўтади.

Пайариқда 7 мингдан ортиқ китоб жамланган маънавият маскани очилди

Юртимизда китобхонлик маданиятини юксалтириш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг китобга бўлган меҳрини ошириш, замонавий кутубхоналар фаолиятини кенгайтириш ҳамда маънавий-маърифий муҳитни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Дўпписи йўқ дунё

Агар дунёнинг дўпписи бўлганида, одамларнинг бошларига шунчалар ғам-ташвишларни ёғдирмасди. Дўпписи бўлса, ҳаётнинг паст-баландини, одамларнинг турмушини сал-пал бўлсаям яхши томонга ўзгартирарди.

Қурилишлар – тараққиёт ва қудратимиз тимсоли

Қурилишлар давлатнинг иқтисодий қудрати, халқнинг фаровонлигини намоён этади. Ҳар қандай давлат, аввало, халқнинг хавфсизлиги, энг муҳим ҳаётий эҳтиёжларини таъминлагандан кейингина қурилишларга маблағ йўналтиради, фаровонликни оширишга эътибор қаратади.

Дунёни ҳайратга солган саёҳатчилар: одатий қолипларга сиғмайдиган рекордлар

Дунё смартфон экрани даражасигача кичрайиб қолган, дейди кўпчилик. Биз янгиликлар лентасини кузатиб ўтирган бир пайтда, бир гуруҳ жасурлар инсон руҳияти ҳар қандай шов-шувли блокбастердан ҳам устунроқ кучга эга эканлигини амалда исботлаб келмоқдалар.

Гап "ҳайвон паспорти"да эмас, бу тизим ҳар бир инсон саломатлиги учун керак

Кейинги кунларда ижтимоий тармоқларда "энди ҳайвонларга ҳам паспорт берилар экан", деган мазмундаги эътирозлар тез-тез учраяпти. Кўпчилик масаланинг туб моҳиятини англамасдан “Муаммоларимиз камми, бундан муҳимроқ масалаларни ўйлашимиз керак!” мазмунида постлар қолдиришган.

Дори воситаларини шифокор тавсиясисиз қабул қилиш бир инсон хатоси эмас, умумий саломатликка таҳдиддир

Бош оғриди - дорихонага югурдик. Томоқ қичишди - “ўтган сафар яхши таъсир қилган” дорини ичдик. Боланинг иситмаси кўтарилди - қўшни тавсия қилган антибиотикни ичирдик. Қорин оғриди - уйда турган доридан бир-икки таблетка қабул қилдик.

Аҳолига суюлтирилган газ баллонларини етказиб бериш нега кечикяпти?

Кейинги вақтларда аҳоли хонадонларига суюлтирилган газ баллонларини етказиб бериш муддати 45 кундан 60–70 кунгача чўзилмоқда. Хўш, тасдиқланган жадвал асосида аҳолига суюлтирилган газ баллонларини етказиб бериш муддати нега кечикмоқда, бунга қандай омиллар сабаб бўляпти?

Қарға сизни 17 йилгача унутмайди ва бошқалар билан сизни “ғийбат” қилади?

Сиз қарғани бор-йўғи бир марта хафа қилиб қўйдингиз. Ёки у томонга қараб баланд гапирдингиз, тош отдингиз ёки шунчаки ёнидан ўтиб кетиб, унга хавф туғдиргандек туюлдингиз. Ва бир дақиқадан сўнг буни унутдингиз. Бироқ, у сизни унутмайди.

Автотранспорт воситалари учун рухсатнома расмийлаштириш тўлиқ электрон шаклга ўтди

Эндиликда автотранспорт воситаларига божхона пломбалари ва муҳрлари остида товар ташишга рухсат берувчи гувоҳномаларни расмийлаштириш жараёни тўлиқ электрон шаклда амалга оширилмоқда.

Маромийлик маромига етдими?

Кейинги йилларда тўйлар, оилавий тантаналар ва маърака-маросимларни ўтказишда шуҳратпарастлик, ўзини кўз-кўз қилиш, исрофгарчилик каби салбий ҳолатлар тобора кўпроқ кўзга ташланмоқда.

Кейинги саҳифа