“Умрим бўйи ҳамроҳ бўлди дўст ҳамда рақиб”

Ўтган асрнинг 70-йилларида Самарқанд адабий муҳити, хусусан, воҳанинг назм майдони пешқадамларидан бўлган шоир ва журналист Суръат Орипов 1937 йил 18 январда Оқдарё туманидаги Янгиқўрғон қишлоғида туғилган.

Мунажжимлар башорат қилади (19-25 январь)

Ушбу бурж вакиллари учун ҳафта жуда самарали. Карьера ва молиявий масалаларда яхши натижаларга эришиш мумкин. Ўқиш ва шахсий ривожланишда омадли, синовлардан муваффақиятли ўтилади. Иштаҳани назорат қилинг. Режаларни амалга ошириш учун қулай давр. Йўлда ва саёҳатда диққатингизни жамланг.

Жанжалчи аёл — донишманд учун сабоқ

Суқротнинг рафиқаси ва уч ўғлининг онаси Ксантиппа ўта жанжалкаш аёл эди. У доимо эрини вақтини беҳуда сарфлагани учун авраб, машмаша қилар, жанжал келтириб чиқарарди ва ҳатто қўл кўтаришдан ҳам қайтмасди.

Самарқандда ташқи рекламаларни тартибга солишга жиддий киришилди

Ҳудудда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш қанчалик кўп бўлса, шунчалик кўп корхона ўзи ҳақидаги маълумотларни жойлаштиришни истайди. Шу жиҳатдан Самарқанд шаҳрида ташқи рекламанинг кўплиги, бир томондан, шаҳар фаол ривожланаётганидан далолат беради…

Икки вафоли ёр

Эшитдимким, бахтли подшоҳ, тўрт улуснинг хони Темур Кўрагон иқлимларни фатҳ этишга киришганда, Ҳиндистонда қаттиқ жанг бўлди. Унга ғалаба юз кўрсатиб, тақдир душман лашкарига шикаст солди.

Агентлик раҳбари Самарқандда: ташаббуслар қўллаб-қувватланмоқда

Вилоятимизда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев иштирокида ёшлар ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар билан учрашувлар ҳамда ҳудудларда ўрганиш ишлари ўтказилди.

Альберт Эйнштейннинг бахтли ҳаёт учун доно ва жуда қиммат(!) формуласи

1922 йилда Альберт Эйнштейн Токиога сафар қилди ва у ерда бир қатор маърузалар ўқиди. Кунларнинг бирида “Империал” меҳмонхонасидаги унга ажратилган хонага келган ташувчи ходим унга табрик телеграммасини олиб келди...

Етти ўлчаб бир кесмасанг… Халқ мақоли баҳонасида қарз олди-бердисида адашаётганлар хусусида

Инсон борки, ҳамиша кўмакка муҳтож бўлади. Айниқса, даромадимни кўпайтираман, ҳаётимни яхшилайман деган одам тадбиркорлик қилади. Тадбиркорлик, табиийки, маблағ талаб қилади. Ана шундай пайтда ҳар бир киши ё банкдан ёки дўст-ёрдан қарз олиб туради. Ишни битиргач, келишувга мувофиқ омонатни эгасига қайтаради....

Адолат сари очилган ишончли йўл

Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида Янги Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ этиш, уни янада демократлаштириш ҳамда адолат мезонларига яқинлаштириш устувор вазифа сифатида белгилаб берилди.

Институтда фан ва таълимни ривожлантиришда қандай ислоҳотлар амалга оширилмоқда?

Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, аграр соҳада илмий-тадқиқот ишларини жадал ривожлантириш ва инновацион ёндашувларни амалиётга жорий этиш долзарб вазифалардан ҳисобланади.

Шоҳи Зинда мажмуасидаги икки мақбаранинг номи нега йўқ?

Самарқанд шаҳридаги Шоҳи Зинда мажмуаси асрлар давомида нафақат машҳур султонлару амирлар, балки шахси номаълум бўлган инсонларнинг ҳам мангу қўним топган жойига айланган. Мажмуа юрагида жойлашган икки мақбара эса сирли тарихнинг энг таъсирли далилларидандир.

Самарқанддаги Махсум бобо мақбараси ҳақида биласизми?

Самарқанд — асрлар садоси жонланиб турадиган, ҳар бир тоши тарих сўзлайдиган муқаддас шаҳар. Ана шу шаҳарнинг тарихий марказида, қадимий Афрасиёб ёдгорлигининг жанубий чегарасида жойлашган Махсум бобо мақбараси бугун ҳам юзлаб зиёратчиларни ўзига жалб этмоқда.

Ироқ тадбиркорлари Ўзбекистон маҳсулотларига катта қизиқиш билдирмоқда

Вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокими Адиз Бобоев Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Ироқ Иқтисодий кенгаши раиси Иброҳим Мадлул Увайд Маъсудий бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди.

Талабаларнинг буюртмачи корхоналар билан ҳамкорлиги ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 январдаги 8-сон қарори билан “Олий таълим ташкилотлари талабаларининг буюртмачилар билан ҳамкорлигини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Самарқандда тунги ёритиш қай тарзда йўлга қўйиляпти?

Бир неча йил илгари Самарқанд шаҳрига тунги чироқлар ўрнатиш “Самарқанд нур” МЧЖ ходимлари томонидан амалга оширилар эди. Мазкур корхона Самарқанд шаҳар ободонлаштириш бошқармаси таркибига ўтгач, бу юмуш билан лойиҳалар тендерида ғолиб бўлган қурилиш корхоналари шуғулланмоқда.

Омонқўтон тоғларига айиқ қайтди

Омонқўтон қишлоғи Ургут тоғлари орасидаги Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи “Тахтиқорача” довонида жойлашган. Ҳудуднинг сўлим табиати, соф ҳавоси ўзига хос бўлиб, тўрт фаслда ҳам маҳаллий ва хорижий сайёҳлар билан гавжум.

Ижтимоий тармоқларда Пайариқ туманида бир аёл бор-йўғи битта уколдан вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалди

1992 йилда туғилган аёл, қариндошларининг айтишича, шу йилнинг январь ойида даволаниш учун тумандаги хусусусий шифохоналардан бирига мурожаат қилган.

Агроном ва мутахассислар халқаро стандартлар бўйича ўқитилмоқда

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қанчалик даражада сифатли бўлиб, таъм-маза жиҳатидан юқори баҳоланса-да, халқаро бозорда унга бўлган талабни ошириш ва экспорт географиясини кенгайтириш учун турли халқаро стандартлар ва сертификатлаш тизимларини жорий этиш энг муҳим жараёнлар ҳисобланади.

Илмий тўгараклар – иқтидорли талабаларга имкон

Бугунги кунда олий таълим муассасаларида талабаларни илмий-тадқиқот фаолиятига жалб этиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш ва инновацион фикрлашини ривожлантириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Адолат мушти

Хаста бўлган бир одам шифокорга: — Томир уришимни текшириб, дардимни аниқла деди. Шифокор беморни текшириб кўрди. Ҳеч умид йўқ. Ўлими яқин эди.

Самарқанд - электромобиллар сони кўплиги бўйича 3-ўринда

Ўзбекистон 2030 йилгача электромобиллар улушини 10 фоизга етказмоқчи. Ҳозирда мамлакатда 86,1 мингдан ортиқ электромобил рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг асосий қисми, яъни 65 мингтаси Тошкент шаҳрига тўғри келади. Кейинги ўринларда Тошкент ва Самарқанд вилоятлари эгаллаган.

Кейинги саҳифа