Академик лицей битирувчиларига диплом топширилди

Самарқанд давлат университетида «Янги Ўзбекистон ёшлари, билиб қўйки, сени Ватан кутади» шиори остида академик лицей битирувчи ёшларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.

Жорий йилда мазкур лицейни 4 таълим йўналиши бўйича 202 нафар ўқувчи битирган бўлиб, шундан 3 нафари олтин, 2 нафари кумуш медаль билан тамомлади. Битирувчиларнинг 25 нафари аъло даражали диплом соҳиби, 122 нафар йигит-қиз халқаро ва миллий сертификатларга эга бўлди.

Шунингдек, тадбирда 10 нафар ўқувчига «Академик лицейимиз ифтихори» стипендияси топширилди.