Ҳиндистоннинг Уттаракханд штатида муз қулаши оқибатида 150 нафардан ортиқ одам бедарак йўқолган
- 07.02.2021 21:25
- 117
- Хориж
Уларнинг аксарияти Ришиганга ГЭСи ишчилари бўлган. Бу ҳақда РИА новости хабар берди.
Ҳозирда Ҳиндистон-Тибет чегара полициясининг икки жамоаси ва табиий офатларга қарши курашиш миллий кучларининг уч жамоаси фавқулодда вазият жойига юборилган.
Улкан муз бўлаклари тоғли Ҳимолой дарёси Алакнанда ва Дхаулиганга ҳудуди бўйлаб тушиб, баланд тоғларда тошқинларни келтириб чиқарган. Зарарнинг олдини олиш учун Сринагар, Ришикеш ва Харидвар шаҳарларидан қуйи оқимда жойлашган гидроэлектростанциялар сувни фавқулодда чиқара бошлаган.
Расмийлар ушбу ҳудудда, шунингдек, дарё яқинидаги аҳоли пунктларида амалга оширилаётган автомобиль ва темир йўл кўприги лойиҳаларида ишчилар хавфсизлигидан қўрқишмоқда. Сув тошқини билан боғлиқ ҳолда, ҳокимият гидроэлектр станцияси остида жойлашган аҳоли пунктларини эвакуация қилишни бошлаган.