Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

16 ёшга тўлмаган битирувчиларга паспорт олишда енгиллик берилади

Давлат комиссиясининг 1-сонли баёнига кўра:

✅ Ички ишлар вазирлиги томонидан 2020/2021 ўқув йилида мактаб, академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежларининг 16 ёшга тўлган битирувчилари паспорт олиш учун мурожаат қилганда, уларга навбатларсиз, белгиланган тартибда паспорт берилиши таъминланади (абитуриентга 10 кун муддатда паспорт берилиши кўзда тутилган).

✅ Шунингдек, олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиҳонларда иштирок этиш истагини билдирган паспорт ёшига етмаган фуқароларга амалдаги тартибга мувофиқ, қисқа муддатларда хорижга чиқиш паспорти расмийлаштириб берилади.

✅ Давлат персоналлаштириш маркази томонидан паспорт ёшига етмаган фуқароларга хорижга чиқиш паспортлари берилади ва мавжуд маълумотлар Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ва Давлат тест марказига тақдим этилади (абитуриентга 5 кун муддатда фуқаролик паспорт олиши кўзда тутилган).

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналида маълум қилинди.