Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Аҳоли зиёратгоҳ ва қабристонларни ободонлаштирмоқда

Айни кунларда вилоятимиз ҳудудларида зиёратгоҳ ва қабристонларни тозалаш ва ободонлаштириш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.

Жумладан, Оқдарё туманидаги Алишер Навоий номли маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Даҳбед», "Жарқишлоқ" қабристонлари ва атрофида ташкил этилган ободонлаштириш, тозалик ишларида ташкилотчилар, маҳалла аҳли ҳамда қатор ташкилот аъзолари иштирок этмоқда. Ободонлаштириш ишларида 400 га яқин аҳоли қатнашмоқда. Натижада ҳудуд шох-шаббалардан, қабристон атрофи чиқиндилардан тозаланяпти, ариқ йўллари очиляпти.

– Эрта тонгдан ҳашар бўлишини эшитиб, маҳалламиз ва қўшни Бозоржой, Даҳбед, Пахтабод маҳаллаларидан ёш-у қари келишди, – дейди Алишер Навоий номли маҳалла раиси Ражаб Жумаев. – Ҳашар, айниқса, қабристонлар тозалиги ва ободончилиги учун ўтказиладиган ҳашар инсонга меҳр-оқибат, одамийликдан сабоқ берувчи бебаҳо тарбиявий аҳамиятга эга тадбир саналади. У ўзаро меҳр-оқибат ришталарини боғлайди. Буни англаган маҳалладошларимиз ҳашарда бирдамликларини кўрсатишмоқда.

Ободонлаштириш тадбирларида Самарқанд вилояти бош имом хатиби Зайниддин Эшонқулов ҳамда Оқдарё тумани ҳокими Ф.Абилов иштирок этмоқда.

Абдужаббор ПЎЛАТОВ.