Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Америка бозори қулади ва миллиардлаб доллар йўқотди

АҚШ ва Хитой ўртасидаги иқтисодий муносабатдаги кескинлик Вашингтонга қимматга тушди. Душанба куни ўтказилган савдо сессияси натижаларига кўра, АҚШ фонд бозорлари умумий ҳисобда 700 миллиард доллар зарар кўрган. Бу ҳақида  Bloomberg хабар бермоқда, деб ёзади lenta.ru.

S&P 500 индекси уч фоизга тушган – 2844.74 гача, унинг таркибига кирадиган, 11 тадан ташқари, барча компаниялар арзон нархларда савдо қилишган.  Dow Jones 700 дан ортиқ бандда мағлуб бўлган (савдолар ёпилиш вақтида – 25717.74), IBM 4.41 фоиз йўқотган, савдолар ёпилиши вақтида акция нархи 140.76 долларни ташкил қилган, Apple 5.23 фоизга қулаган – савдолар ёпилиши вақтида – бир дона акция учун 193.34 долларгача. Shell 1.35 фоизга арзонлаган, нефт компаниясининг нархи 2330 долларни ташкил қилган.

Independent Advisor Alliance’нинг инвестициялар бўйича директорининг фикрича, барча воқеалар валюталар урушига қараб бормоқда. “Иқтисодий уруш ҳозирги кунга келиб кучаймоқда ва бунинг оқибатида валюталар уруши бошланиши эҳтимолдан холи эмас” – дея тахмин қилди у. Дунёнинг икки йирик молиячилари ўртасидаги келишмовчиликнинг чўзилиб кетиши соясида дунё сармоядорлари қимматли қоғозларига бошпана топиш ташвишига тушиб қолишди. Бу ҳолатдан олтин ва япон иенаси ютмоқда, олтин 1476.50 долларга қимматлади, бироқ бироздан кейин бир унцийси учун 1473.90 долларга арзонлади, япон валютаси эса 0.5 фоизга қимматлади ва бир доллар учун 106.05 иенга кўтарилди.  

Хитой валютаси юаннинг нархи бир доллар учун 7 юангача тушиб кетди (2008 йилдан бери илк маротаба), 2 август куни ҳам юан нархи бир доллар учун 6.93 юанни ташкил қилган. Трамп Хитойни валюта билан ўйин қилганликда айблади.