Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Америкалик режиссёр Ўзбекистонда “Оловуддин” фильмини тасвирга олди

Америкалик режиссёр Дэвид Грэм Хива шаҳридаги Ичан-қалъа музей-қўриқхонасида янги қисқа метражли “Оловуддин” фильмининг съёмкаларини ўтказди.

Фильмда Хива ҳамда Бухоро шаҳарларининг ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган ноёб тарихий обидалари намойиш қилинган.

Фильм тарихий жанрда суратга олинган бўлиб, унинг сюжети Шарқ эртакларининг машҳур қаҳрамони ҳисобланган Оловуддиннинг янги саргузаштларига бағишланган. Бош ролни экстремал актёр Кален Чан ижро этди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабарига кўра, фильм премьераси тез орада бўлиб ўтиши кутилмоқда. Фильм съёмкалари Бухорода ҳам ўтказилди.

Маълумот учун: Дэвин Грэм – YouTube’нинг devinsupertramp каналида саргузаштлар ва спортнинг экстремал турлари ҳақида видеороликлар яратувчи америкалик видеорежиссёр. Унинг канали 5 миллиондан зиёд обуначига эга бўлиб, 950 миллион мартадан ортиқ кўрилган.