Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

АҚШ Эронни Америка элчиси жонига суиқасд уюштираётганликда айблади

АҚШ Эрон ҳукуматини Американинг Жанубий Африкадаги элчиси Лана Марксни йўқ қилиш имкониятларини излаётганликда айблади. Бу ҳақда АҚШнинг Politico нашри хабар берди.

Нашр тақдим этган маълумотга кўра, Маркс жорий йилнинг март ойидан буён хавф остида бўлган. Бироқ кейинги вақтларда хавф янада кучайган. АҚШ томони дипломатнинг ўлдирилиши Эрон генерали Қосим Сулаймонийни йўқ қилинишига ўзига яраша жавоб бўлади, деб ҳисобламоқда. Элчи унга нисбатан суиқасд режалаштирилаётганидан хабардор этилгани таъкидланмоқда.

Шунингдек, Маркс АҚШ президенти Дональд Трамп билан узоқ йиллик дўстона муносабатларда бўлганлиги унинг нишон сифатида танланишига сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги айтилган.

Аввалроқ Эрон етакчиси Али Ҳаменеи Эрон ҳеч қачон Сулаймони ўлими учун америкаликларни кечирмаслигини айтган эди.