Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Булунғурда “Нексия” ва “Дамас” иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жорий йилнинг 29 март куни соат 22:50 ларда Самарқанд вилояти, Булунғур тумани Янгиқўрғон МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-47 автомобиль йўлининг 5-километрида ЙТҲ содир бўлди.

Ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган Х.С. “Нексия” русумли транспорт воситасини “Мингчинор-Булунғур” йўналиши бўйлаб бошқараётиб, руль бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган Ж.Ш. бошқарувидаги “Дамас” русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

Оқибатда “Дамас” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Ж.Ш. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

"Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганингизда “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраймиз", дейилган Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарида.