Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Энди ДХМга онлайн навбатга туришингиз мумкин

Давлат хизматлари агентлиги соҳани такомиллаштириш ва Давлат хизматлари марказларига ташриф буюрувчилар учун қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича электрон навбат тизими  жорий қилинмоқда.

Онлайн режимда электрон навбатга олиш имконияти яратилди.

Ушбу тизим ДХМ электрон навбат платформаси билан интеграция қилинган. Айни пайтда масофадан туриб навбат чиптасини мамлакатимиздаги электрон навбат ускуналари ўрнатилган 110 та Давлат хизматлари марказларида олиш мумкин.

2019 йил охирига қадар ушбу қулайликни барча ДХМларда жорий этиш режалаштирилган.

Тасаввур қилинг, навбатингизни Давлат хизматлари марказига келаётган пайтингизнинг ўзида мобил телефонингиз орқали олишингиз мумкин. Бу эса вақтингизни сезиларли даражада тежашга имкон беради. Бунинг учун фақатгина www.davxizmat.uz сайтига киришингиз кифоя. Тизим автоматик тарзда энг яқин жойлашган ДХМни таклиф этади.

Қуйида электрон навбатни босқичма-босқич олиш қўлланмасини ҳавола этамиз.

Спойлер: 2019 йил 1 ноябрдан бошлаб “Олдиндан навбатга ёзилиш” функциясини ишга тушириш режалаштирилган. Яъни, ДХМга ташрифингизни ўзингиз учун қулай вақт ва кунни танлаб режалаштиришингиз мумкин бўлади.