Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Еттита лойиҳа хориждан мутахассис ва техника келмагани учун ишга тушмаган

Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғи О.Тўхтаевнинг маълум қилишича, Президентимизнинг қарорларига асосан 101 та мева-сабзавотни қайта ишловчи ва экспорт қилувчиларга 558,6 миллиард сўм, банклар томонидан хизмат кўрсатиш соҳасидаги 135 тадбиркорлик субъектига 72 миллиард сўм кредит ажратилган.

Шунингдек, яна 43 лойиҳага 30 миллиард сўм кредит ажратилиши режалаштирилмоқда.

- “Ургут” эркин иқтисодий зонасидаги 4 лойиҳага 25,3 миллиард сўм, худудлардаги кичик саноат зоналаридаги 5 лойиҳага 13,6 миллиард сўм кредит йўналтирилган.

2017-2019 йилларда дастурлар доирасида тижорат банклари томонидан 701 та лойиҳага жами 3 801 миллиард сўм кредит ажратилган. Ҳозиргача 148,5 миллиард сўмлик кредит маблағи ҳисобидан белгиланган 15 та лойиҳанинг 8 таси ишга туширилди. Ишга тушмаган 7 та лойиҳада 148,5 миллиард сўм кредит ажратилган. Бироқ корхоналарда қурилиш тугалланмаган, асбоб-ускуналар, чорва моллари, техника хориждан келтирилмаган, айримларида хориждан мутахассислар келмаган.