Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ИИБ ходимлари ўртасида “Темур тузуклари билимдони” танлови ўтказилди

Самарқанд вилояти ИИБ Кутубхонасидаги компьютерларда “Темур тузуклари билимдони” танлови электрон тест синови шаклида ўтказилди.

Унда "Темур тузуклари" асаридан тайёрланган 25 та тестни ечиш учун ҳар бир ходимга 12 дақиқа вақт берилди.

Танлов якунларига кўра 3-ўринни вилоят ИИБ етакчи юрисконсульти лейтенант Х.Сағдуллаев, 2-ўринни Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходими сафдор М.Абдусатторовлар қўлга киритди.

Фахрли 1-ўрин Тойлоқ тумани ИИБ ТБ терговчиси капитан О.Ашуровга насиб этди ва у кейинги (иккинчи) босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.