Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Исириқ тутуни инсон организмига турли вирусларнинг киришига йўл қўймайди

 

 

Халқ табобати ассоциацияси раиси Рўзимуҳаммад Хонназаровнинг таъкидлашича, исириқ қадим замонлардан буён анъанавий халқ табобатида кенг қўлланиб келинган. Ҳозир ҳам ҳар бир хонадонда исириқдан фойдаланилади, десак муболаға бўлмайди. Унинг минг хил дардга даволиги халқ орасида маълум ва машҳур. Айниқса, юқумли касалликларга қарши профилактиканинг энг ишончли анъанавий усули ҳисобланади.

🔸 Абу Бакр ар-Розийнинг «Чечак ва қизамиқ ҳақида китоб» номли асарида исириқ тутатиш қизамиқ, безгак каби юқумли касалликларнинг олдини олиш ва даволашда ижобий таъсирга эгалиги баён қилинган.

🔸 Гарчи, коронавирусга қарши исириқ тутунининг самарасини тасдиқловчи илмий исбот бўлмаса-да, ундан юқумли касалликларнинг олдини олишда фойдаланиш ижобий самара беради. Чунки исириқ тутуни инсон организмига турли вирусларнинг киришига йўл қўймайди.