Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жорий йил мамлакатимизнинг пахта етиштириш кўрсаткичи 99,4 фоизни ташкил этди

Республикада жорий йилда 1 миллион 34 минг гектар майдонда ғўза парвариш қилиниб, 3 миллион 82 минг тонна ёки 2019 йилга нисбатан 109 % пахта хомашёси етиштирилди.

Фарғона 107,7 %

Хоразмда 106,7 %

Андижонда 106,6 %

Наманганда 105,1%

Тошкентда 104,4 %

Самарқандда 103,6%

Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоийда 102,7 %

Жиззахда 100,7 %

Қашқадарёда 95,8 %

Сирдарёда 93,5 %

Бухорода 89,1 %

Сурхондарёда 82,3 % пахта ҳосили териб олинди.

Пахта етиштирувчи 136 та тумандан пахта йиғим-теримини тизимли ташкил этган 104 таси, 97 та пахта-тўқимачилик кластеридан 78 таси, 11 та пахта кооперациясидан 8 таси ҳамда 29 мингта фермер хўжаликларидан 23,0 мингтаси шартномани бажарди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган маълумотга қараганда, республикада ҳар гектар пахта майдонида ўртача ҳосилдорлик 29,8 центнерни ташкил қилди.

Жорий йилда фаолият юритган 97 та пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан 927 минг гектар майдондан 2 миллион 794 тонна ва 11 та кооперациялар томонидан 106,6 гектар майдондан 288 минг тонна пахта хомашёси етиштирилди.