Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кўзи ожизлар махсус мактабида қўшалоқ байрам

Самарқанд шаҳар маданият бўлимига қарашли 8-сон кўзи ожизлар махсус маданият марказида қўшалоқ байрам – шаҳар куни ва “Давлат тили тўғрисида”ги қонун қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Мактабнинг фахрий ўқитувчи A.Абдуманнонов иштирокчиларга қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанднинг шонли тарихи ва бугуни ҳақида сўзлаб берди. Журналист A.Эрмаматов ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилиши билан боғлиқ маълумотларни ҳавола этди.

Мактаб тарбияланувчилари томонидан ижро этилган Самарқандни, она юрт

ни мадҳ этувчи шеър, куй ва қўшиқлар барчага байрамона кайфият улашди.

Хуршида ЭРНАЗАРОВА.