Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Москвада шифокорлар эркакнинг бурнидан 50 йил турган тангани чиқариб олишди

Бу ҳақда Москва соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Москва областининг Зеленоград шаҳрида яшовчи 59 ёшли бемор поликлиникадаги отолорингологга бурнидан нафас ололмаётгани ҳақида шикоят қилган. Компьютер томографияси ўнг томондаги бурун йўлини тош зичлигидаги бегона жисм бутунлай тўсиб қўйгани ва орқа қисмдаги бурун-ҳалқумга яқинроқ жойда юмалоқ нарса борлигини кўрсатди. Унда, шунингдек, бурун пардевори эгрилиги ҳам аниқланди.

Фото пресс-службы ГКБ им. Кончаловского

Фақат томографиядан сўнггина бемор болалигида бир тийинлик тангани бурнига тиқиб қўйганини эслади. У онасига бу ҳақда айтишдан қўрқиб, кейинчалик бутунлай унутиб қўйган. Елена Непряхина раҳбарлигидаги тажрибали мутахассислар эндоскопик операцияни муваффақиятли амалга оширди. Бир ярим соат давом этган операция умумий интубацион беҳушлик (наркоз) остида ўтказилди, дейилади хабарда.