Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ногиронлар учун ажратилган ўриндиқ қани?

Самарқанд шаҳрида аҳолига транспорт хизмати кўрсатилиши яхшиланаётган бир пайтда, шаҳарда қатновчи 51-йўловчи ташиш автобусида «Ногиронлар учун ўриндиқ» деган ёзув бор-у ўриндиқ йўқ. Хўш, автобусга чиққан ногиронлиги бўлган шахс шунча масофагача тик оёқда бориши керакми?

Бу жойдаги ўриндиқ атайлаб олинган, деб ўйлаб қоласан киши. Негаки, икки кишилик ўриндиқ ўрнига камида беш киши тик ҳолатда жойлашиб кетмоқда. Бу албатта ҳайдовчи учун қўшимча даромад. Ўз манфаатини устун қўйган ҳайдовчи ва мутасаддилар ногиронлиги бўлган шахслар манфаати ҳақида ўйлармикан?..

Яна бир гап. Автобусда қанча йўловчи сиғиши-ю, ўриндиқлар сони ёзуви ҳам йўқ. Бу каби ҳолатларни бошқа йўналишдаги автобусларда ҳам кузатиш мумкинлигини эслатган ҳолда бу ҳолатга мутасаддилар жавобини кутамиз.

Ҳусан Элтоев.