Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўқитувчилар ўқувчиларнинг телефонини олиб қўйиши мумкинми?

Таълим муассасаларида мобил телефондан фойдаланиш тартиби бузилганда қуйидаги таъсир чоралари қўлланилади:

 - огоҳлантириш;

- таълим олувчиларнинг кундалик дафтарига ёзиб қўйиш;

- уларнинг ота-оналарини (уларнинг ўрнини босувчи шахсларни) хабардор қилиш ёки тушунтириш суҳбати ўтказиш учун таълим муассасасига чақириш.

Талаблар бузилганда ҳар қандай педагог ходим таълим олувчидан мобил телефонни олиб қўйиш, билдиришнома расмийлаштириш ва уни мобил телефон билан бирга таълим муассасаси (факультет) директорига (деканига) ёки синф раҳбарига (кураторга) бериш ҳуқуқига эга. Бунда мобил телефон фақат ўқувчининг ота-онасига қайтариб берилади.

Таълим муассасаси таълим олувчиларга тегишли бўлган мобил телефонларнинг сақланиши учун жавоб бермайди, қоидалар бузилганда мобил телефоннинг олиб қўйилиш ҳолатлари бундан мустасно, деб ёзмоқда ҳуқуқий ахборот канали.