Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистонда ўнлаб газ тўлдириш шохобчалари фаолияти тўхтатилди

“Ўзнефтегазинспекция” мутахассислари томонидан республикада жойлашган 60 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида (АГТКШ) назорат тадбирлари ўтказилди.

Тадбирлар натижасида бир қатор қўпол қоида бузиш ҳолатлари аниқланди. Жумладан, 220 кг/см2 босим остида автомобилларнинг газ билан тўлдирилиши, назорат пости билан таъминланмаганлиги, газ баллонларга тегишли ҳужжатларнинг кўздан кечирмаслиги ва инсонга хавф келтирадиган бир қатор бошқа қоидабузарликлар тўғрисида хабар қилинмоқда.

Бу каби қоидабузарликлар аниқланганлиги сабабли, назорат тадбирлари ўтказилган 60 та АГТКШлардан 13 тасининг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилган.