Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қўшработлик Моҳина тестда максимал балл олди

Қўшработ туманининг Жўш қишлоғида туғилган Абдулҳакимова Моҳина Фарҳод қизи тест синовларида тўплаш мумкин бўлган энг максимал балл – 189,0 балл тўплаб, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг бухгалтерия ҳисоби ва аудит таълим йўналишида биринчи, Тошкент молия институтининг молия таълим йўналишида – иккинчи ва шу институтнинг иқтисодиёт йўналишида учинчи ўринни эгаллади.

Моҳина чет тили (инглиз тили) бўйича сертификатга эга бўлган ва у мазкур таълим йўналишлари фанлар блогида иккинчи ҳисобланган чет тилидан тест топширмаган. Лекин биринчи (математика) ҳамда иккинчи (она тили ва адабиёт) блок фанларидан ҳам 60 та саволнинг барчасига тўғри жавоб берган.