Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россияда пандемия сабаб оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларига моддий ёрдам кўрсатилади

2020 йил 14 майдан бошлаб Россияда COVID-19 вируси пандемияси сабабли жорий қилинган карантин ва чеклов чоралари туфайли оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларига бир марта бериладиган моддий ёрдам беришни бошлайди.

Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси ва Россия ҳудудларидаги Бош консулхоналари Элчихона очган хайрия ҳисоб рақамига келиб тушган маблағлар ҳисобидан бериладиган моддий ёрдам қуйидаги асосда берилади:

➖ Ногиронлар – тегишли тасдиқловчи ҳужжат (маълумотнома) тақдим этилган тақдирда;

➖ Қарамоғида 2 ёшгача фарзанди бўлган ҳамда ҳомиласи 7 ойликдан ошган аёллар – зарур тасдиқловчи ҳужжатлар (боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, тиббиёт муассасидан маълумотнома) тақдим этилган ҳолда;

➖ COVID-19 вируси тасдиқланган шахслар – тегишли тасдиқловчи ҳужжат асосида;

➖ Россия олий ўқув юртлари кундузги бўлимларида таҳсил олаётган талабалар – ўқиш жойидан тегишли маълумотнома асносида.

Мазкур ёрдам Россияда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиққан ҳолда бир марталик пул маблағини тўлаб бериш шаклида амалга оширилади.

Молиявий ёрдамни олиш учун Элчихона томонидан махсус ишга туширилган ўзбек ва рус тилларидаги  «Меҳр» портали орқали мурожаат юбориш лозим.