Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Саломатлик: Қандсиз яшаш мумкин

Агар одам икки ҳафта ширинликлардан тийилса нима бўлади?

Кетодиет бўйича мутахассис доктор Берг ушбу мавзуда қизиқарли тадқиқот ўтказди ва шундай хулосага келди.

Ширинлик ейишга хоҳиш йўқолади

Ҳар гал ширинлик еганингизда, миянгиз ҳузур қилади, кейин эса яна қўшимча талаб қилади. Бунда организм қонда қанд миқдорини пасайтирувчи гармон – инсулин ишлаб чиқаради. Айнан ўша модда ширинликка хуморни қўзғайди. Сиз агар ширинликдан тийилсангиз, инсулинга қарамликдан қутуласиз.

Тери ҳолати яхшиланади

Юзингиз ва танангиздаги тошмалар, ажинлар йўқолади. Тери жилоланиб туради. Ҳамма гап шундаки, қанд-шакар истеъмол қилингандан кейин ошиб кетган инсулин адрогенлар-аёлларда эркаклик гармони, эркакларда тестостеронни организмдан чиқариб ташлашга эҳтиёж уйғотади. Одамлар айнан ана шундан азият чекишади.

Организм тозаланади

Ширинликни яхши кўрувчилар семиришга мойиллигини кўпчилик билади. Шакар-қанд ўзида катта миқдорда оддий углеводларни сақлайди. Уни фақат тўғри овқатланиш ва жисмоний юкланиш орқали чиқариш мумкин. Бундан ташқари, меъёридан ортиқ ширинлик истеъмол қилиш овқат ҳазм бўлишининг бузилишига олиб келади. Бу жигар, ошқозоности бези, ичаклар фаолиятида муаммо пайдо бўлишига сабаб бўлади. Таркибида қанд бўлган маҳсулотлардан воз кечилганда организм ўзи аввал ортиқча суюқликларни, кейин ёғни чиқариб ташлайди. Бир ҳафтада 3 килодан 7 килогача вазнни йўқотиш мумкин. Юрак, жигар, ошқозон, ўпка зўриқмасдан бир меъёрда ишлай бошлайди.

Чидамлилик ошади

Агар сиз ширинликни яхши кўрсангиз, овқатдан кейин ўзингизни жуда ҳорғин, ланж сезасиз. Уйқу босади. Ҳамма гап қондаги қанд миқдори юқорилигида. У мияда чарчоқни чақириб, уйқу ҳолатини пайдо қилади. Овқатдан кейин глюкоза миқдори меъёрига тушганда ўзингизни тетик ҳис қиласиз. Организм қувватни тўғри тақсимлаб, кўпроқ озиқ модда олади. Чидамлилигингиз ошади.

Кайфият кўтарилади

Ширинликни кўп истеъмол қиладиган организм эндорфинлар-гармонлар ишлаб чиқара бошлайди. Глюкозага бой нимадир истеъмол қилганингиз заҳоти ўзингизни хушҳол сезасиз. Бу гиёҳвандликдай гап. Шоколод ёки печенье ёхуд ширин чой сизда қувноқлик уйғотади, қолганлари организмда оддийгина қувват манбаи ҳисобланади. Сиз ширинликсиз ўша оддий таомлардан лаззат олишни ўрганасиз. Кайфиятингиз кўтарилиши учун энди ширинликларга ружу қўйиш шарт эмас.

Оғриқни ҳис қилиш камаяди

Доктор Бергнинг айтишича, бизнинг организмимиз бундай қараганда ширинлик ейилганда ҳеч қандай фойдали бирор бир модда қабул қилмайди. Ширинликларни асал ёки мева қоқилари, майиз, туршак каби табиий неъматлар билан алмаштириш мумкин. Худди шундай кофе ҳам тетиклаштиради. Қанднинг – ширинликнинг ўрнини босувчи табиий маҳсулотларга нима етсин. Икки ҳафтадан кейин организмингиз сизга раҳмат айтади. Кўзгуга қаранг, ўзгаришни дарҳол сезасиз. Қон босими ошиши, организмда ортиқча ёғ тўпланиб, юрак, жигар, ошқозон-ичакларни бемалол ишлашига халақит берадиган семизликдан бирйўла халос бўласиз.

«Мир новостей» (2019 йилд 48-сон)дан Т.ШОМУРОДОВ таржимаси.