Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Самарқанд ҲЭТК”: Куз-қишда электр таъминотида узилиш бўлмаслиги учун барча чораларни кўряпмиз

Жорий йил 28 август куни Zarnews.uz сайти ва телеграм каналида “Бу йилги қишда ҳам электр таъминотида “лип-лип” ўйини бўлади?” сарлавҳаси билан мақола эълон қилинган эди. Мақолада кўтарилган масала юзасидан “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ қуйидагиларни маълум қилади:

“Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан вилоятдаги истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб бериш ва унинг барқарорлигини таъминлаш ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича бир қатор амалий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 2156,3 километр масофада (77,9 %) электр узатиш тармоқлари (режа 2 767,0 километр) ва 648 дона (82,2 %) трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди.

Шу билан бирга, куз-қиш мавсумига электр ускуна ва тармоқларни тайёрлаш мақсадида 5 534,0 километр масофада электр узатиш тармоқлари ва 1 575 дона трансформатор пунктларида жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 4 320,3 километр (77,1 %) масофада электр узатиш тармоқлари ва 1 257 дона (79,8 %) трансформатор пунктлари жорий таъмирланди ва ишлар давом этмоқда.

Шунингдек, электр узатиш тармоқлари бўйича режа асосида жами 381,1 километр масофада электр тармоғи қурилиши режалаштирилиб, амалда 283,9 километр масофада тармоқ қурилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида 2020 йилга мўлжалланган манзилли дастурга мувофиқ, вилоят бўйича 272 дона трансформатор пунктлари ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, бугунгача 225 дона трансформатор ўрнатилди.

2020/2021 йиллар куз-қиш мавсуми даврида Самарқанд вилояти бўйича электр энергияси истеъмолчиларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш юзасидан барча зарурий чоралар кўрилмоқда.

“Самарқанд ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.