Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Самарқанд - қадимий Шарқ дурдонаси” номли ҳужжатли фильм суратга олинмоқда

Самарқанд азал-азалдан Шарқ гавҳари сифатида бутун дунёга машҳур шаҳар бўлган. Ушбу қадим вилоят ва шаҳарнинг туризм салоҳиятини ривожлантириш мақсадида “Самарқанд - қадимий Шарқ дурдонаси” номли икки қисмдан иборат ҳужжатли фильм ишланмоқда. Бу ҳақда “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг матбуот хизмати маълум қилди.

Мазкур фильм орқали нафақат Самарқанднинг қадимий тарихий ўтмиши кўрсатилади, балки сўнгги йилларда вилоятда бўлаётган ўзгаришлар, янги қурилган объектлар, туризм, спорт комплекслари, архитектура ва маданий ёдгорликларнинг реставрациядан кейинги жараёнлари ёритиб берилади.

Фильм сценарийси муаллифи ва режиссёри: Жасур Исҳоқов

Оператор: Тимур Абдуллаев

Режиссёр ассистенти: Анастасия Хаванская

Оператор ассистенти: Самир Шарафутдинов

Картина директори: Гулнора Абдураҳмонова