Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанддаги мудҳиш ЙТҲда “Матиз” олд ойнасидан чиқиб кетган йўловчи вафот этган (видео)

Ижтимоий тармоқларда Самарқандда юз берган даҳшатли ЙТҲ видеоси тарқалмоқда.

Тармоқ фойдаланувчиларининг ёзишича, воқеа 10 сентябр куни тахминан соат 7.30 ларда Ибн Сино кўчасида юз берган.

"Нексия 3" автомашинаси бир йўналишда ҳаракатланаётган "Нексия" автомашинасига (такси) урилиб кетган. Кучли зарб натижасида "Нексия 3" автомашинаси қарама қарши йўналишда ҳаракатланаётган "Матиз" (такси) автомашинаси билан тўқнаш келган.

ЙТҲ оқибатида “Матиз” автомашинасидаги йўловчи аёл олд ойнадан учиб чиқиб кетган ва воқеа жойида вафот этган.