Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанддаги 660 минг китоб фондига эга кутубхона реконструкция қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 март куни ўтказилган ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларга ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини сингдириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишидан сўнг вилоят ҳокими Э.Турдимов бу ҳақда маълум қилди.

Вилоят ҳокими Самарқанддаги энг катта, бой китоб фондига эга муассаса ҳисобланган Пушкин номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида айни пайтдаги шарт-шароит мутлақо бугунги кун талабларига жавоб бермаслигини таъкидлади.

– Вилоятдаги бош кутубхонанинг шундай ҳолатга келиши, аслида, биз раҳбарлар учун уят, – деди Э.Турдимов. – Қанча маблағ сарфланса ҳам бу пулни топиб, марказни реконструкция қилиш, таъмирлашни бошлаймиз. Бу асосий эътиборимиздаги масала бўлади.