Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Толибон” расмий Қобул билан умумий келишувга эришишга тайёр

АҚШнинг Афғонистондаги махсус вакили Залмай Ҳалилзад Дохада Қатар ҳукумати ва “Толибон” делегацияси билан музокаралар олиб борганини маълум қилди.

“АҚШ халқаро иқтисодий ривожланиш корпорацияси раҳбари Адам Бейлер билан биргаликда Қатар ТИВ ва Қатар фонди вакиллари билан учрашув ўтказдик. Учрашув чоғида Афғонистондаги тинчлик ва ривожланиш учун ҳамкорликдаги инвестицияларни муҳокама қилдик”, деб ёзди Ҳалилзад ўзининг твиттер саҳифасида. Шу билан бирга у Афғонситонга бундай инвестициялар киритилишининг имкони бор, деб ҳисоблашини алоҳида таъкидлади.

Ҳалилзаднинг сўзларига кўра, учрашув якунига етгач, у мулла Биродар бошчилигидаги “Толибон”лар делегацияси билан ҳам учрашган. Учрашув чоғида Ҳалилзад эътиборни Афғонистонда “ўрнатилган мустаҳкам тинчликдан сўнг кузатилиши мумкин бўлган иқтисодий ривожланиш имкониятларига” қаратган.

- Биз, икки томон ҳам (расмий Қобул ва “Толибон”) афғонаро музокаралар йўлидаги сўнгги тўсиқларни бартараф этмасдан ривожланиш режасини татбиқ этишнинг имкони йўқлиги ҳақидаги тўхтамга келдик. “Толибон” Афғонистоннинг келажаги учун тақдим этиладиган инвестиция мақсадида барча афғон халқи умумий келишувга эришиши лозим эканлигини тан олмоқда, - дея таъкидлади Ҳалилзад.