Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ургутда дўкондан 7 та телефонни ўғирлаган йигитлар ушланди

2021 йил 16 январь куни Ургут шаҳар Юқори Калангар маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи У. туман ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилди. Унда ёзилишича, 2021 йил 9 январь кунидан 10 январь кунига ўтар кечаси Ургут шаҳар Юқори Калангар маҳалласи ҳудудида жойлашган телефон аппаратларини сотиш дўкони эшигини номаълум шахслар бузиб очган ва дўконида бўлган жами 10 миллион сўмлик 7 дона қўл телефон аппаратини ўғирлаб кетган.

Ургут тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу ўғрилик жиноятини Ургут шаҳар Андак маҳалласида яшовчи, 2003 йилда туғилган М.О., И.Д., Юқори Калангар маҳалласида яшовчи, 2003 йилда туғилган М.И. ва А.Х. содир қилганлиги аниқланиб, улардан телефонлар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в”, “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.