Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ургутлик тадбиркорларнинг назорат-касса машинаси ва банк терминали ўрнатмасдан фаолият юритаётгани аниқланди

Ургут туманидаги Дўстлик маҳалласида жойлашган алюминий профиллардан эшик-дераза ромлари ясовчи, мебель билан савдо қилувчи тадбиркорлар фаолияти ўрганилди. Ўрганишларда назорат-касса машиналари (НКМ) ва банк терминали ўрнатмасдан фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари аниқланди.

Жумладан, туманнинг мебель жиҳозлари билан савдо қилувчи тадбиркорлар Мақсуд Тўрақулов, Олим Акобиров, алюминий профилдан эшик ва дераза ромлари ясашга ихтисослашган “Узоқ пласт” МЧЖ ва “Аваз акфа пласт” МЧЖ назорат-касса машинаси ва банк терминали ўрнатмасдан фаолият юритаётгани аниқланди.

Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари мазкур тадбиркорлик субъектларига банк терминали ва НКМ ўрнатиш тартиб-қоидаларини батафсил тушунтирди.

- Шу кунгача назорат-касса машинаси ва банк терминали ўрнатмасдан фаолият юритиб келаётган эдик, – дейди “Аваз акфа пласт” МЧЖ иш юритувчиси Аваз Юсупов. – Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари келиб, тегишли тушунчаларни берди. Фаолиятимиз давомида йўл қўйган хато ва камчиликларимизни тушуниб етдик. Бу биз учун жуда фойдали бўлди. Тез орада камчиликларимизни бартараф этамиз ва келгусида ҳам давлат солиқ хизмати органлари ходимларидан тегишли маслаҳат олиб турамиз.

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати.