Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хушхабар: Нурободлик Севинч Алимова - Осиё чемпиони

Жорий йилнинг 19-29 июнь кунлари Тошкент шаҳрида шахмат бўйича 15-Осиё чемпионати ўтказилди. Унда 18 та давлатдан келган шахматчилар олтмиш тўрт катак «ичида» беллашишди.

Самарқанд вилояти шарафини ҳимоя қилган нурободлик Севинч Алимова  15 ёшгача бўлган қизлар ўртасида шахматнинг "Вliss" йўналишида фахрли биринчи ўринни эгаллади ва Осиё чемпиони бўлди.

Севинч уч карра Ўзбекистон чемпиони, икки марта кумуш медаль соҳиби, 2018 йил октябрь ойида Грецияда ўтказилган жаҳон чемпионатида фаол қатнашган иқтидорли шахматчиларимиздан саналади.