105-мавсум премьераси: «Йўқолган юрак» спектакли
- 02.12.2019 14:22
- 76
- Маданият
Вилоят мусиқали драма театрида драматург Ҳайитмат Расул қаламига мансуб “Йўқолган юрак” мусиқали драмаси режиссёр Искандар Султонов томонидан саҳналаштирилди.
“Йўқолган юрак”– халқимиз маънавий мулкига айланган мақом санъати ҳамда озарбайжон ва ўзбек санъаткорларининг дўстлиги ҳақидаги спектакль. Шарқ халқларининг бетакрор санъати бўлган мақом санъатини ўрганиш, азалий анъаналарни тиклаш, замон руҳи билан суғорилган ижроларни шакллантириш ва жаҳонга кенг тарғиб этиш асарнинг асосий ғояларидан биридир.
Спектакль қаҳрамонлари озарбайжонлик мақом хонандаси Рашид Гунаш, ўзбекистонлик мақом хонандаси Қамар образларини истеъдодли ёш ижодкорлар Хуршид Баратов ва Маъмура Туробовалар, Солиҳа ва Ободон образларини тажрибали ижодкорлар Гулистон Жабборова ва Анзират Умаровалар томонидан маҳорат билан ижро этилди. Қўшиқлар озарбайжон ва ўзбек мақом йўлига ҳамоҳанг басталанишида композитор Ҳабибулло Раҳимовнинг ҳиссаси салмоқли бўлди.
Театрнинг хор, оркестр, рақс жамоалари томонидан куйланган қўшиқлар томошабинларда катта таассурот қолдирди.
Шохрух ШАХАНОВ.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Банк тизими коррупциядан холими?
- Кеча, 17:13
- Самарқанд
Озарбайжон ННТлари - Самарқандда
- Кеча, 14:09
- Самарқанд