7 ойда 55 миллиард сўмдан зиёд солиқ қарзлари ундирилди

Иқтисодиётнинг таянчи саналган тадбиркорлик субъектларининг эмин- эркин фаолият юритишига алоҳида эътибор қаратилаётгани таҳсинга лойиқ. Бироқ яратилаётган шароитларга қарамасдан солиқларни ўз вақтида тўлашни пайсалга солаётган тадбиркорлик субъектлари ҳам йўқ эмас. Бунинг оқибатида эса боқиманда қарздорлик юзага келмоқда.

Боқимандлик ва шундай кайфиятга берилиш азалдан халқимизда қораланган. Зеро, боқимандаликни ўзига эп кўрган, масъулиятга панжа орасидан қарайдиганларнинг бири икки бўлмайди.

-Жорий йилнинг ўтган даврида Самарқанд вилояти бўйича фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг 55 миллиард 746 миллион сўмлик солиқ қарзлари ундирилди, – дейди Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Акмал Валиев. – Масалан, Самарқанд шаҳрида фаолият олиб борувчи "ISHCHI TA`MINOT" масъулияти чекланган жамиятининг 1 миллиард 663 миллион 587 минг 403 сўмлик қарзи ундирилганини таъкидлаш жоиз. Паст Дарғом туманида иш юритувчи "FRIDAY BUILDING" масъулияти чекланган жамиятининг ҳам солиқлардан қарздорлиги 99 миллион 806 минг 452 сўмга етган эди. Олиб борилган чора-тадбирлар натижасида хўжалик юритувчи субъект солиқ қарзларини тўлади.

Умид Алимов,

Самарқанд вилояти давлат солиқ

бошқармаси ахборот хизмати ходими.