Самарқандда 9 ойда 2,5 минг нафардан зиёд ҳайдовчи маст ҳолда транспорт воситасини бошқаргани учун жавобгарликка тортилган
Вилоят маъмурий суди раиси Ботирали Диёровнинг маълумот беришича, жорий йилнинг 9 ойида транспорт воситаларини маст ҳолда бошқаришга оид 2520 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.
Шунингдек, 1144 нафар шахсга транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келишига оид иш бўйича маъмурий жазолар қўлланилган.
Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланишга оид ишлар бўйича 3 257 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.
Ҳисобот даврида 172 нафар шахс транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юборишига оид ишлар бўйича маъмурий жазо белгиланган.
Жисмоний ва юридик шасларнинг мурожаатларига бефарқ бўлган 217 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, ўтган йилнинг шу даврида бу рақам 78 нафарни ташкил қилган.
Электр ва иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузган 760 нафар нафар шахсга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланган. Бу кўрсаткич 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 9 фоизга кўпайган.