Афсонага айланган тулпорлар

Афсона ва эртакларда туёғидан ўт чақнайдиган тулпорлар ҳақида кўп гапирилади. Ҳақиқатан ҳам реал ҳаётда ана шундай отлар бор. Булар Америка ёввойи мустангларидир.

Аммо бу қитъада уларни испанлар олиб келмагунча ҳеч қандай отлар бўлмаган. Европадан келтирилган отлар янги жойнинг шароитига мослашиб, мутлақо афсонавий қиёфа касб этган: учқур, бақувват, ўта чидамли тулпорларга айланган. Бироқ ҳиндулар ҳеч қачон мустангларни минишмаган. Уларни егуликдан бошқага ярамайди, деб суйиб, гўштини тановул қилишган.

Ньютон олмаси

Тарихда Ньютон бошига тушган олмани олим ўзи ўйлаб топган деб келинади. Лекин аслида бошқача бўлган.

Исаак Ньютоннинг ҳикоя қилишича, воқеа унинг ёшлигида, ҳали Кембржда ўқиб юрганида содир бўлган экан. Шаҳарда вабо тарқалибди. Ҳамма қатори талабалар ҳам офатдан узоқроққа чиқариб юборилибди. Ньютон ҳам уйига қайтиб ёлғиз ўзи таҳсил билан машғул бўлишига тўғри келибди. Исаак ҳеч ким халақит бермаслиги учун олмазорга бориб дарс тайёрлашга келибди. Бироқ куз бўлгани учун ғарқ пишган олмалар бошига тўкилавериб, унинг фикрини чалғитаверибди. Аммо бу ҳодиса бўлажак олимга бутун олам тортилиши қонуни устида жиддий ўйлашга туртки берибди.

Морзе алифбоси

Ҳақиқатни билиб кулишингиз тайин. Гап шундаки, бу ихтиро Самуэль Морзега эмас, унинг ошнаси ва сафдоши Жозеф Генри Альфред Вейлга тегишли экан.

Тўғри, Морзе аллақандай хабарларни масофага узатадиган телеграф ихтиро қилгани билан мақтанса арзийди. Хабарларни узун ва қисқа шаклда узатиш ҳам қисман Морзега тегишли. Бироқ хабарларни тўлақонли алфавитда ифодалаш Жозеф Вейлнинг хизмати.

Т.Шомуродов тайёрлади.